11074931699?profile=RESIZE_400x
 
* * *
Икки дунё аро бир дунё бўлиб,
Тўлғоқ тутаётган аёл додидай,
Неки айтган бўлсам, юракдан айтдим,
Узр, неки чиққан бўлса ёдимдан...
 
Боламнинг кўзидай чиройлисан, шеър,
Боламнинг тилидай ширин тилларинг.
Боламнинг бир кулгисига арзитмам гарчи,
Шеър деб ёниб ўтган ёниқ йилларим...
 
Шеърларим йиғлоқи, йиғлама, болам,
Бу дард ҳам Эгамнинг эҳсонларидир.
Қанчалик эҳтиёт қилдим - қилмадим,
Бу менинг ютуғу нуқсонларимдир...
 
Икки дунё аро бир дунё бўлиб,
Тўлғоқ тутаётган аёл додидай,
Юрагим юракдан йиғлади, эй СЎЗ,
Кечир, айтолмаган бўлса мабодо,
Кечиргин тилимнинг хатоларини!...
 
 
* * *
 
 
Мени хазингина куйларим алқар,
Хазон юрагимни хокистар чизиб.
Маҳзун сатрларим жилмайиб балқар,
Ёзилгани учун кўнглимни ёзиб.
 
Шеърларим ичидан қарарман Сизга,
Синиқ табассумим сирғалиб лабдан.
Кўрган кунларимни кўтариб кўзда
Йўл топиб борарман ҳар уйғоқ қалбга.
 
Мени танимайди ўлик шуурлар,
Барибир боради ғофиллигига.
Фахр туйғусини туярлар сурлар,
Суяниб разиллик, жоҳиллигига.
 
Уларни қартайтар ғаламислиги,
Ўзига ёв чиқар ўсал ғаразлар.
Мени улғайтирар Вақт тиғизлиги,
Фалсафа ўргатар содда аразлар.
 
Латиф чеҳрамни-да аямас йиллар,
Бир кун эшик қоқиб келар кузларим.
Кетсам, тирик кўзим каби ўнг - сўлдан,
Сизни йўқлаб келар тирик сўзларим!...
Voturi: 1
E-mail me when people leave their comments –

You need to be a member of vocealiterara to add comments!

Join vocealiterara

Cometarii

This reply was deleted.